Ссылки доступа

Оқтўбадаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди


Ёшлар ўртасидаги оммавий жанжал ортидан тўрт киши ҳибсга олган. Уларга нисбатан қотиллик ва безорилик моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳридаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди.

28 майга ўтар кечаси икки гуруҳ ёшлар ўртасида отишма ва пичоқбозлик содир бўлган. Жанжал оқибатида 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган 9 нафар йигит ўқ ва пичоқ жароҳатлари билан вилоят шифохонасига тушган. Улардан бири вафот этди.

“Тунги соат иккиларда клиникага 18 ёшли ўсмирни клиник ўлим ҳолатида олиб келишди. Унга 30 дақиқа давомида реанимация чоралари қўлланди. Бироқ, бемор ҳушига келмасдан вафот этди. У кўплаб пичоқ ва ўқ жароҳатларидан ўлган”, деди шифохона травматологи Жасулан Урумбоев.

Оққтўба полициясининг хабар беришича, оммавий жанжал ортидан тўрт киши ҳибсга олган. Уларга нисбатан қотиллик ва безорилик моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG