Ссылки доступа

Қозоғистонда йил бошидан терроризм ва экстремизмда 26 киши айбланиб қамалган


“Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва  280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган.

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХК) раиси Эрмек Сагимбаевни қабул қилди, деб хабар берди Оқўрда 29 май куни.

Сагимбаев МХК фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Унинг айтишича, йил бошидан иккита терактнинг олди олинди, жумладан ҳорижда ҳам. 26 нафар шахс террорчилик ва экстремистик фаолият учун судланган, яна 22 нафари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

“Экстремистик қарашлари сабабли” 139 нафар хорижликларнинг республикага киритилмаган ва 280 дан ортиғи Қозоғистондан депортация қилинган.

Бундан ташқари, мамлакатга тақиқланган диний адабиётларни олиб киришга уринган 19 нафар хорижлик жавобгарликка тортилган.

29 май куни Токаев раислигида Қозоғистон Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда “терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари” кўриб чиқилган.

МХК раиси Эрмек Сагимбаев бу лавозимга 2022 йил январь воқеалари пайтида тайинланган эди. Унгача у президент қўриқчиларининг раҳбари бўлган.

XS
SM
MD
LG