Ссылки доступа

Полиция Европарламентда Россия билан алоқалар бўйича иш доирасида тинтув ўтказди


Белгия прокуратураси баёнотида айтилишича, депутат ёрдамчиси Гиём Прадур исми ошкор этилмаган Европарламент депутатларининг руспараст “Европа Овози” нашри билан алоқаларида ўртакашлик қилган.

Полиция Россия пропагандасини тарғиб қилиш билан боғлиқ жиноий иш бўйича Брюссел ва Страсбургдаги Европарламент биноларида тинтув ўтказди. Парламент ходимининг Брюсселдаги уйи ҳам тинтув қилинди.

Тинтув Голландиялик ўнгчи депутат Марсел де Граафнинг ёрдамчиси Гиём Прадурнинг иш жойи ва уйида бўлиб ўтди.

Прадур аввалроқ “Германия учун муқобиллик” (AfD) ўнг қанот партияси депутати Максимилиан Кранинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Белгия прокуратураси баёнотида айтилишича, Прадур исми ошкор этилмаган Европарламент депутатларининг “Европа Овози” нашри билан алоқаларида ўртакашлик қилган. Россиялик олигархлар томонидан молиялаштирилган "Европа Овози" нашри Украинадаги воқеалар борасида Кремль муждасини ва ёлғон маълумот тарқатгани учун Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган.

Де Грааф Х ижтимоий тармоғида ёзишича, тергов Европарламентга сайловлар олдидан “Германия учун муқобиллик” (AfD) партиясини нишонга олган. “Европа Овози” нашри ЕИ айбловларини рад этиб, ўзига қарши санкцияларни сўз эркинлигини поймол этиш деб баҳолаган.

XS
SM
MD
LG