Оқтўбадаги спорт мактаб-интернатида 14 ёшли Бексултон Абубакирнинг ўлимидан сўнг беш ходим ишдан бўшатилди
Абубакир 11 апрель куни олимпия захиралари мактаб-интернати ётоқхонасида вафот этган эди.
Тергов маълумотларга кўра, катта синф ўқувчилари Бексултон Абубакир ўқиган 8-синф ўқувчиларини ётоқхонада калтаклагани ўлимга сабаб бўлган. Икки гумонланувчи ҳибсга олинган. Улардан бири 9-синф ўқувчиси, иккинчиси шу мактаб яқинида жойлашган коллежнинг 21 ёшли ўқувчиси. Гумонланувчилар Бексултон билан битта ётоқхонада яшаган.
Мактаб раҳбари ҳамда эркин кураш бўйича тўрт нафар мураббий ишдан бўшатилди, деб маълум қилган Оқтўба вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Евгений Гончаров. Мураббийлардан бирига нисбатан “зиммасидаги маъсулиятга эътиборсизлик билан ёндашиш” моддаси бўйича иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мураббийлардан бирига нисбатан “зиммасидаги маъсулиятга эътиборсизлик билан ёндашиш” моддаси бўйича иш қўзғатилган.