Қирғизистон ҳорижда ишлаётган меҳнат муҳожирлари сонини деярли 300 минг кишига қисқартиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Эдил Байсалов Женевада Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Гилберт Хунбо билан учрашувда маълум қилди.
Эдиль Байсаловнинг айтишича, ушбу муҳожирлар учун мамлакат ичида иш ўринлари яратилган ва “Қирғизистон ҳозирда халқаро меҳнат муҳожирлари учун жозибадор манзилга айланиб бормоқда”.
У, шунингдек, Қирғизистонда иқтисодий ўсиш суръатлари ошгани боис ишчи кучига бўлган талаб ортиб бораётгани маълум қилган. Байсаловнинг сўзларига кўра, Қирғизистон Жанубий Осиёлик муҳожирлар учун жозибадор манзилига айланиб бораётгани боис, ҳукумат муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Аввалроқ Қирғизистон ТИВ ҳам меҳнат учун ҳорижга кетаётган қирғизистонликлар сони камайганини маълум қилган эди. ТИВ маълумотига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида хориждаги қирғизистонликлар сони 655,5 минг кишини ташкил қилган. 2022 йилда бу рақам 837 мингга тенг эди. Расмий маълумотларга кўра ҳам, сўнгги бир ярим йил ичида хориждаги қирғизлар сони қарийб 200 мингга камайган.
Қирғизистонликлар асосан Россия, Қозоғистон, Туркия, АҚШ ва Жанубий Кореяда ишлайди.
Эдиль Байсаловнинг айтишича, ушбу муҳожирлар учун мамлакат ичида иш ўринлари яратилган ва “Қирғизистон ҳозирда халқаро меҳнат муҳожирлари учун жозибадор манзилга айланиб бормоқда”.