Ссылки доступа

Олмаотада журналист Жамила Маричеванинг апелляцияси кўрилмоқда


У "Озодлик"ни қўллаб-қувватлаган пости учун жаримага тортилган эди.

Олмаота судида ProTenge лойиҳаси муаллифи, журналист Жамиля Маричева апелляция шикояти кўриб чиқилмоқда. У аввалроқ "Озодлик" радиосини қўллаб-қувватлаган пости учун жаримага тортилгани устидан шикоят киритган.

Январь ойида ПроТенге Телеграм каналида Озодликни қўллаб-қувватлаб пост жойлаштирилган эди. Унда Озодлик радиосининг қозоқ хизмати муҳим суриштирувлар олиб бораётган энг кучли жамоалардан бири деб аталган. Постда қатор шундай суриштирувлар борасида маълумот келтирилган эди.

Ушбу постга эътиборни ижтимоий тармоқлар мониторингини олиб борувчи Маданият ва ахборот вазирлиги қаратган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.

Апрель ойида биринчи инстанция суди каналда Озодлик радиосидаги ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги нашрнинг 36 нафар журналистига аккредитация бермаётганлиги ҳақидаги хабарни ёлғон деб топган. Суднинг ҳулосасига кўра, аккредитация берилишининг чўзилиб кетиши қонундаги ўзгаришлар билан боғлиқ эди.

ProTenge канали журналист Жамила Маричеванинг лойиҳаси бўлиб, у ерда тендерлар ва давлат харидлари муҳокама қилинади.

XS
SM
MD
LG