Собиқ бош вазир Омурбек Бабанов журналист Эламан Каримшаков ва Фрунзе гипермаркетлари тармоғи (ҳозирги Осиё) асосчиси Болотмамбет Жеенбеков устидан судга берди. Сиёсатчи бу иккисининг интервьюси унинг ишчанлик обрўсига путур етказганини даъво қилмоқда ва улардан 1 миллион сом ундиришни сўрамоқда.
Бу ҳақда журналистнинг ўзи маълум қилди. Унинг айтишича, даъвога сабаб тадбиркор Болотмамбет Жеенбековдан Фрунзе (Осиё) гипермаркетлар тармоғи атрофидаги можаро юзасидан олинган интервью сабаб бўлган.
Омурбек Бабановнинг ўзи ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.
24 апрель куни журналист Эламан Каримшаков тадбиркор ва Омурбек Бабановнинг собиқ шериги Болотмамбет Жеенбеков билан суҳбатни Youtube платформасида жойлаган. Жеенбековнинг иддао қилишича, собиқ бош вазир уни алдаб, қиймати 10 миллион доллар бўлмиш 50 фоиз акциясини тортиб олган.
Омурбек Бабанов бу баёнотларни ёлғон деб атади ва гипермаркет асосчилари Болотмамбет Жеенбеков ва Бакитбек Аматовни катта ўғриликларни содир этганликда айблаган.
Журналистнинг айтишича, суҳбатни эълон қилишдан аввал у Омурбек Бабановдан изоҳ сўраган, бироқ сиёсатчи унинг қайта мурожаатларини жавобсиз қолдирган.
"Фрунзе" гипермаркетлари тармоғи Қирғизистонда машҳур брендлардан биридир.
Қирғиз сиёсатчиси Омурбек Бабанов журналист Каримшаков устидан судга берди

Унинг айтишича, даъвога сабаб тадбиркор Болотмамбет Жеенбековдан Фрунзе (Осиё) гипермаркетлар тармоғи атрофидаги можаро юзасидан олинган интервью сабаб бўлган.