Ссылки доступа

Ўғрибоши Қамчибекка алоқадор қозоғистонлик тадбиркор қидирувга берилди


Қирғизистонда "Вертекс Голд" олтин қазиб олувчи корхонага эгалик қилувчи тадбиркор ўғрибошига "кўмак ва ҳомийлик учун" ҳар ой миллион сўм тўлаб келган.

Бишкек Қозоғистоннинг энг бой тадбиркорларидан бирини халқаро қидирувга берди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилишича, қозоғистонлик тадбиркор Владимир Джуманбоев ўғрибоши Қамчибек Колбоев (Қамчи Асанбек) ва унинг шерикларининг “ноқонуний йўл билан орттирган мол-мулкини аниқлаш” доирасида қидирувга берилган. Тадбиркор уюшган жиноий гуруҳни молиялаштиришда айбланмоқда.

Қирғизистонда "Вертекс Голд" олтин қазиб олувчи корхонага эгалик қилувчи тадбиркор ўғрибошига "кўмак ва ҳомийлик учун" ҳар ой миллион сўм тўлаб келган.

Джуманбоев, шунингдек, ширкатнинг реал даромад кўрсаткичларини яшириш мақсадида Қирғизистон давлат органларига олтин рудасини қазиб олиш тўғрисида ёлғон маълумотлар бериб келган.

Владимир Джуманбоев Қозоғистоннинг энг бой тадбиркорлар рўйхатида 25-ўринни эгаллайди. Форбес журнали унинг бойлигини 365 миллион долларга баҳолаган. Владимир Жуманбоев "Олтинолмос", "Қозоқмис" каби ширкатларнинг директорлар кенгаши аъзосидир.

Қирғизистон махсус хизматлари 4 октябрь куни Бишкекда ўтказган амалиётда Қамчибек Колбаев ўлдирилган эди. Колбаев уюшган жиноий гуруҳ бошлиғи сифатида Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ҳисобида турган.

2012 йилда АҚШ уни йирик наркобарон деб топиб, собиқ Иттифоқ мамлакатларининг 10 нафар криминал авторитети қаторида “қора рўйхат”га киритган.

2021 йил март ойида эса Давлат департаменти Колбаевни қўлга олиш, жазога тортиш, шунингдек, у асос солган жиноий гуруҳнинг молиявий схемасини йўқ қилишга кўмак берувчи маълумот учун мукофотни 5 миллион долларга оширган.

Бишкекда отиб ўлдирилган ўғрибоши “Братский круг” халқаро жиноят ташкилотининг Қирғизистондаги шўъбаси раҳбари деб кўрилган.

XS
SM
MD
LG