Суд мансаб суиистеъмолида гумонланаётган Бишкек шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мақсатбек Сазиқуловга нисбатан қўлланган чорани ўзгартириб, яшаш манзилини тарк этмаслик ҳақидаги тилхат билан қўйиб юборди.
У шаҳар марказида дўконлар қуришга ноқонуний руҳсат берганликда айбланмоқда.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизматининг баёнотида айтилишича, ўринбосар ўзига яқин инсон воситачилигида "тадбиркорларга асоссиз ва ноқонуний имтиёзлар бериб келган. Ҳусусан, Сазиқулов ўз ваколати доирасидан чиқиб, дўкон қуриш учун шаҳарнинг қоқ марказидан давлатга қарашли ерни ажратиб берган. Ушбу ернинг бозор қиймати камида 200 минг долларни ташкил этади”, дейилади МХДҚ баёнотида.
Аввалроқ ушбу дўкон қурилган ер участкасида давлат ҳисобидан ҳиёбон ташкил этилган эди. Ҳиёбоннинг ташкил этишига ҳам ушбу ҳоким ўринбосари маъсул бўлган. Тендер ва ҳиёбоннинг қурилиши жараёнида давлатга камида 6-7 миллион сом зарар келтирилган.
Ҳоким ўринбосари Бишкекда транспорт ва қурилиш соҳасига маъсул бўлган. У 2021 йил сентябрь ойида бу лавозимига тайинланган эди. Унгача Мақсадбек Сазиқулов Молия вазирлиги ва президент девонида ишлаган.
Мансаб суиистеъмолида гумонланаётган Бишкек ҳокимининг ўринбосари тарк этмаслик тилхати эвазига қўйиб юборилди

Сазиқулов танишларига дўкон қуриш учун шаҳарнинг қоқ марказидан давлатга қарашли ерни ажратиб берган. Ернинг бозор қиймати камида 200 минг долларни ташкил этади.