Ссылки доступа

Қозоғистонда кончиларнинг ўлимида айбланаётган тўрт мансабдорга кутилгандан енгилроқ жазо берилди


Бу сўнгги йилларда собиқ "АрселорМиттал Темиртау" - ҳозирда "Кармет" ширкати конларида ходимларнинг ўлими муносабати билан кўрилиб чиқилган илк суд ишидир.

6 июнь куни Қарағанда вилоятининг Шахтинск шаҳрида 2022 йилда метан гази портлаши натижасида кончиларнинг ўлими бўйича суд иши якунланди. Коннинг тўрт нафар ходимига - диспетчердан тортиб бош муҳандисгача - “кон ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузганлик, натижада беш кишининг ўлимига сабаб бўлганликда” айбдор деб топилди. Уларга тўрт йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Гумонланувчиларнинг ўзи барча айбловларни рад этмоқда.

Портлашда беш нафар кончи ҳалок бўлган эдди, яна тўрт нафари оғир жароҳатлар олган.

Бу сўнгги йилларда собиқ "АрселорМиттал Темиртау" - ҳозирда "Кармет" ширкати конларида ходимларнинг ўлими муносабати билан кўрилиб чиқилаётган илк суд ишидир.

Аввалроқ ҳукумат комиссияси портлаш учун 23 кишини, жумладан АрселорМиттал Темиртау компаниясининг ўша пайтдаги бош директори Бижу Наир ва кўмир бошқармасининг собиқ раҳбари Желсон Батисталарни маъсул деб айтган эди.

Ҳалок бўлганларнинг яқинлари кон раҳбарияти, кўмир бошқармаси вакиллари, компания раҳбариятини жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.Улар адолат излаб Қозоғистон президентига видеомурожаат қилган, турли матбуот конференцияларни ташкил этган эди. Яқинларнинг фикрича, ҳақиқий айбдор бўлмиш АрселорМиттал Темиртау компаниясининг раҳбарияти чет қолиб, "оддмий одамлар" судланмоқда. Лекин уларнинг бари шикоятлари жавобсиз қолган.

XS
SM
MD
LG