Қирғизистонда активларни ихтиёрий легаллаштириш имкони 2025 йилгача узайтирилди. Жўқорғу Кенеш депутатлари Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг тегишли таклифини 6 июнь куни 3 ўқишда маъқуллади.
Активларни легаллаштириш муддати 2024 йил 31 декабргача узайтирилди. Илгари бу муддат 2024 йил 9 июнь куни тугаши керак эди.
“Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ихтиёрий равишда легаллаштириш ва авф қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, фуқаролар 2023 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган активларини (мол-мулкни, нақд пул ва ҳкз) легаллаштириши мумкин. Улардан активларнинг келиб чиқиш сўралмайди ва улар жиноий жавобгарликдан озод қилинади.
Мазкур қонун доирасида 2023 йил август ойида Давлат солиқ хизмати 2 миллион 377 мингдан ортиқ солиқ тўловчининг декларацияси йўқ қилган.
Аввалроқ президент Садир Жапаров ҳам активларни легаллаштириш имкониятидан фойдаланиб қолишга чақирган эди. У ўзининг 20 миллион долларлик мулкини легаллаштирган ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундаган.