Ссылки доступа

Telegram асосчиси Павел Дуров Марказий Осиёга келишни режалаштирмоқда

Павел Дуров
Павел Дуров

Telegram асосчиси Павел Дуров каналида ёзда Марказий Осиёга боришни режалаштираётганини маълум қилди.

«Мен Telegram бош директори сифатида таътилга чиқмайман. Бунинг ўрнига, фойдаланувчиларимиз билан ноодатий манзилларда учрашиш орқали ишлашни давом эттираман. Бу ёзда мен Марказий Осиёга бориб, у ерда ҳаёт қандай эканини кўришга, одамлар Telegram`дан қандай фойдаланишини ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилдим», — деб ёзди у.

Павел Дуров қайси мамлакатларга қачон боришни режалаштираётганига аниқлик киритмади, бироқ у «кашфиётлари»ни Telegram`даги канали обуначилари билан улашишга ваъда берди.

Павел Дуров 2017 йилдан бери Дубайда яшайди ва 2021 йил февраль ойида у БАА фуқаролигини ҳам қабул этди. Бу унинг тўртинчи фуқаролигидир. Дуровнинг Россия, Сент-Китс ва Невис, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларининг паспортлари бор. У 15,5 миллиард доллар бойлик билан Forbes рейтингида 122-ўринни эгаллаб турибди.

XS
SM
MD
LG