Бишкекда фаррошни уриб кетган миллиционер ушланди. Полиция патруль хизмати бошқармасининг (ЙПХ) хабар беришича, "Тазалиқ" ободонлаштириш коммунал корхонаси ходимини автомашинада уриб кетишда гумонланаётган милиционер қўлга олинган.
ЙПХ баёнотида айтилишича, 32 ёшли милиционер воқеа содир бўлган вақтда таътилда бўлган. Тўқнашувдан кейин у қочиб кетган. Унинг машинасини жарима майдончасига тиқилган.
Бу ободонлаштириш хизматининг ходимлари билан боғлиқ илк йўл-транспорт ҳодисаси эмас. ЙТҲларни камайтириш мақсадида ҳокимият уларга нур акс эттирувчи жилетларни кийиб ишлашни мажбурий қилиб қўйган.
Одам уриб кетган милиционер воқеа жойидан қочиб кетган.