Қирғизистонда арзонлашиб кетган сут деб "оммавий тартибсизликларга даъват қилган" икки маҳаллий фермер ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.
Махсус хизмат баёнотида айтилишича, Иссиқкўл вилоятида икки фуқаро маҳаллий фермерларни оммавий тартибсизликлар уюштиришга чақирган. Улар Ватсапп мессенжери орқали йўлларни тўсиш ва сут танкерлари ҳайдовчиларини гаровга олишга чақирган.
“Сутга нархларнинг мавсумий пасайиши фонида ушбу шахслар 1000 дан ортиқ иштирокчидан иборат ВатсАпп гуруҳларида бузғунчи ҳаракатларга чорловчи аудио хабарлар тарқатган”, — дейилади МХДҚ хабарида.
Ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Қирғизистонда арзонлашиб кетган сут деб "оммавий тартибсизликларга даъват"да гумонланган икки киши ҳибсга олинди

Улар фермерларнинг Ватсапп гуруҳида йўлларни тўсиш ва сут танкерлари ҳайдовчиларини гаровга олишга чақирган.