Ссылки доступа

Ислом тараққиёти банки Роғун ГЭСи қурилишига 150 млн доллар ажратади


3600 мегаватт қувватга эга Роғун ГЭС битказилса, у Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектростанция бўлади.

Ислом тараққиёти банки (ИТБ) Тожикистонга Роғун ГЭСини қуриш учун имтиёзли шартларда 150 миллион доллар беради. Бу ҳақда банк президенти Мухаммад Сулаймон Аль-Джассер Душанбеда бўлиб ўтаётган Учинчи сув конференцияси чоғида маълум қилди.

Мазкур маблағ қачон берилиши ва имтиёзли шартлар нималардан иборат экани тўғрисида маълумот йўқ.

3600 мегаватт қувватга эга Роғун ГЭС битказилса, у Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектростанция бўлади. Ушбу ГЭС Тожикистонда электр энергиясини ишлаб чиқаришни икки баробарга оширади.

Станциянинг охирги блокини ишга тушириш 2029 йилга режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG