Ссылки доступа

Бишкекда янги солиқ тартибидан норози савдогарлар яна иш ташлади


Янги қоидага асосан Қирғизистондаги савдо ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи барча тадбиркорлар сотувларни касса-назорат машиналари воситасида амалга ошириши лозим.

Бишкекда янги солиқ тартибидан норози савдогарлар яна иш ташлади. "Дордой Дўкон" ва "Азиз" бозорлари ҳамда Ўш бозорининг савдогарлари 12 июнь куни Бишкекда норозилик намойишини ўтказди.

Улар жорий этилган янги солиқ тартибидан норози. Янги қоидага асосан Қирғизистондаги савдо ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи барча тадбиркорлар сотувларни касса-назорат машиналари воситасида амалга ошириши лозим. Бундан ташқари сотувчилар ва товар етказиб берувчиларга электрон товар-транспорт йўлланмаси ва электрон ҳисоб фактурасидан фойдаланиш мажбурияти юкланган.

Қирғизистон ҳукумати икки йил олдин солиқ тизимининг янги тартибини босқичма-босқич жорий этишни бошлаган. 2024 йил бошидан эса бу тартиб барча тадбиркорлар учун мажбурий бўлиши белгиланганди.

Бу Қирғизистонда янги солиқ тартибидан норози савдогарларнинг илк иш ташлаши эмас. 2023 йилнинг декабь ойида ҳам мамлакатнинг барча йирик бозорларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Шундан сўнг, ҳукумат қатор ён босишларга мажбур бўлган. Ҳусусан, бозордаги расталарнинг ижара нархи арзонлаштирилган.

XS
SM
MD
LG