Ссылки доступа

Қозоғистон Халқаро рус тили ташкилоти тўғрисидаги шартномани ратификация қилмоқда


Рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро тузилма яратиш ғоясини 2022 йилда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев берган эди.  

Қозоғистон рус тили халқаро ташкилоти тўғрисидаги шартномани ратификация қилмоқда, деб хабар беради КазТАГ.

Тегишли қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 11 июнь куни якунланган. Энди у парламент томонидан имзоланишга киритилмоқда.

Шартномани Қозоғистон номидан октябрь ойида президент Қосим-Жомарт Тоқаев имзолаган эди.

Рус тили халқаро ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги битим 13 октябрь куни Бишкекдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида имзоланган.

Рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро тузилма яратиш ғоясини 2022 йилда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев берган эди.

XS
SM
MD
LG