Ссылки доступа

Бишкекда покистонлик ва бангладешликлар оммавий муштлашди


Воқеа жойидан полиция участкасига жами  36 нафар чет эл фуқароси олиб келинган.

Бишкекда Покистон ва Бангладеш фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди.

Свердловск туман ИИБ маълум қилишича, ҳодиса 11 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Воқеа жойидан ИИБга жами
36 нафар чет эл фуқароси олиб келинган.

Уларнинг аксариятига нисбатан маъмурий баённома тузилган. Жанжалнинг бир нафар иштирокчисига жарима солинган, икки нафар иштирокчиси уч суткага қамоққа олинган. Қолганлар, тушунтириш суҳбати ўтказилгандан сўнг қўйиб юборилган.

Тиббий экспертиза икки хорижлик маст ҳолатда бўлганини аниқлаган.

Қирғизистондаги 60 000 га яқин чет эллик талабаларнинг 24 000 дан ортиғи Ҳиндистон ва Покистон, Бангладешдан бўлиб, уларнинг аксарияти тиббиёт йўналишида таҳсил олади.

Апрель ойида Бишкек шаҳар полицияси “хорижий талабалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиши, шунингдек, улар иштирокидаги жиноятлар олдини олиш ва фош этиш мақсадида” куръер бўлиб ишлаган 400 нафар хорижлик талаба ҳибсга олинганини маълум қилган эди.

16 май куни Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси 28 нафар Покистон фуқаросини визаси муддати тугаганидан сўнг Бишкекдаги тикувчилик цехида “ноқонуний ишлагани” учун қўлга олди.

XS
SM
MD
LG