Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ 11 нафар ходимига нисбатан жиноий таъқибни тўхтатишга чақирди.
CPJ Европа ва Марказий Осиё бўйича вакили Гулноза Саиднинг айтишича, 11 журналистга ўқилган ҳукм “Марказий Осиёда азалдан “демократия оролчаси” ҳисобланган Қирғизистон учун ачинарли бурилиш нуқтаси бўлади”.
Журналистик суриштирувларга ихтисослашган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ 11 нафар ходими январда ҳибсга олинган эди. 7 июнь куни Бишкекда уларнинг устидан суд маҳкамаси бошланди.
Temirov Live лойҳасига алоқадор журналистлар “ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик" ва "оммавий тартибсизликларга чақириш”да айбланмоқда. Улар суд томонидан айбдор деб топилган тақдирда 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
19 январь куни Президент Садир Жапаров Қирғизистонда журналистлар оммавий тартибда ҳибсга олинаётгани, қатор таҳририятларда тинтув ўтказилаётгани борасида изоҳ берар экан, ҳибсга олинганлар “профессионал журналист эмас”лигини ва улар “ижтимоий тармоқларда турли маълумотларни эълон қилиб, мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётганини” айтган.
Қирғизистон 2023 йилда матбуот эркинлиги бўйича халқаро рейтингда 50 поғонага пастлаб кетган. 2022 йилда Қирғизистон матбуот ва сўз эркинлиги рейтингида 72-ўринда бўлган, 2023 йилда эса 122-ўринга тушиб қолган.
Журналистик суриштирувларга ихтисослашган Temirov Live лойиҳасининг амалдаги ва собиқ 11 нафар ходими январда ҳибсга олинган эди. 7 июнь куни Бишкекда уларнинг устидан суд маҳкамаси бошланди.