Ссылки доступа

Олмаота аэропорти барча халқаро рейсларни янги терминалга ўтказди


Олмаота аэропорти Қозоғистондаги энг катта аэропорт ҳисобланади. Уни 2021 йил апрель ойида турк холдинги TAV Airports сотиб олган эди.

Олмаота аэропорти барча халқаро рейсларни янги терминалга ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди.

Янги терминал 1 июнда ишга тушган эди. Шундан бери янги терминалдан 310 та халқаро рейслар амалга оширилди, қарийб 44 минг йўловчига хизмат кўрсатилди.

Ҳозирда терминалга 33 та авиакомпания хизмат кўрсатмоқда.

“Эски терминалда Air Astana, SCAT, FlyArystan, Qazaq Air va "Южное небо" авиаширкатларининг барча ички йўналишларга парвозлар амалга оширилади”, дейилади қўмитанинг баёнотида.

Олмаота аэропорти Қозоғистондаги энг катта аэропорт ҳисобланади. Уни 2021 йил апрель ойида турк холдинги TAV Airports сотиб олган эди.

XS
SM
MD
LG