Қозоғистонда фаол Асилбек Жамуратов устидан маҳкама ёпиқ тарзда ўтади. Фаол устидан бошланган маҳкаманинг илк кунида, 17 июнь куни Олмаота вилоятининг Конаев шаҳар суди прокуратуранинг бу борадаги талабини қаноатлантирди.
Олмаоталик тадбиркор ва фаол Асилбек Жамуратов “Олға, Қозоғистон!” мухолифат партиясини давлат рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилиб келаётган эди. У шунингдек бошқа фаолларга моддий ёрдам кўрсатиб келган. 2023 йил ноябрда ҳибсга олинган Жамуратов экстремистик фаолиятни молиялаштиришда ҳамда тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этганликда айбланмоқда.
“Бутун айблов банк ўтказмалари ва "Қозоғистон демократик танлови" ҳаракатининг ижтимоий-иқтисодий дастурлари акс этган варақалар тарқатилганликка асосланган" деб ёзади Qaharman инсон ҳуқуқлари ташаббуси ўзининг Facebook саҳифасида.
Муҳожирликдаги мухолифатчи Мухтор Аблязовнинг рўйхатдан ўтмаган “Қозоғистон демократик танлови” ҳаракати 2018 йилда суд томонидан “экстремистик ташкилот” деб топилган ва Қозоғистонда фаолияти тақиқланган. Европа парламенти ўз резолюцияларида ушбу ҳаракатни тинч мухолифат деб таснифлайди.
Асилбек Жамуратов “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритилган. Қозоғистонлик сиёсий маҳбуслар рўйхати илк бор 2013 йилда чоп этилган. Шундан бери у доимо кенгайиб бормоқда. Остона мамлакатда сиёсий маҳбуслар ёки сиёсий таъқиб мавжудлигини инкор этади. Ҳуқуқбонларнинг айтишича, ЖК 174-моддаси ("Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш") расмийлар учун номақбул шахсларни таъқиб қилиш қуролига айланган. Ўнлаб фаоллар, журналистлар, блогерлар ва турли диний жамоалар вакиллари ушбу модда бўйича жиноий жазога ҳукм қилинган.
Олмаоталик тадбиркор ва фаол Асилбек Жамуратов “Олға, Қозоғистон!” мухолифат партиясини давлат рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилиб келаётган эди. У шунингдек бошқа фаолларга моддий ёрдам кўрсатиб келган.