Ссылки доступа

Дэвид О'Салливан: Европадан Қозоғистонга санкцияланган товарлар импорти кўпайди


“Биз Европадан Қозоғистонга импорт сезиларли даражада ошганига гувоҳ бўляпмиз ва бу товарлар Россияга йўналтирилаётган бўлиши мумкинлигидан хавотирдамиз”, деди шу кунлар Қозоғистонда қатор учрашувчлар ўтказаётган Дэвид О'Салливан.

Европа товарларининг Қозоғистонга импорти жадал ўсган. Европа Иттифоқи бу товарлар Россияга йўналтирилаётган бўлишидан ҳавотирда.

Бу ҳақдаги ЕИ ҳадикларини Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О'Салливан 18 июнь куни изҳор қилган.

“Биз Европадан Қозоғистонга импорт сезиларли даражада ошганига гувоҳ бўляпмиз ва бу товарлар Россияга йўналтирилаётган бўлиши мумкинлигидан хавотирдамиз”, деди шу кунлар Қозоғистонда қатор учрашувчлар ўтказаётган Дэвид О'Салливан.

У жуфт-мақсад маҳсулотларнинг реэкспортига қарши Қозоғистон билан ҳамкорликда маълум ютуқларга эришилганини таъкидлади. Унинг айтишича, Брюссел Қозоғистондан санкцияларга қўшилишни талаб қилмаган, бироқ санкцияларни четлаб ўтишда кўмаклашмасликни сўраган.

ЕИ февраль ойида қатор Қозоғистон компанияларини Россияга қарши қабул қилинган 13-санкция пакетига киритди. Бу компаниялар жуфт-мақсад маҳсулотларни Россияга реэкспорт қилаётганликда гумонланмоқда.

Қозоғистон ҳукумати аввалроқ Россияга қарши Ғарб санкцияларини қўллаб-қувватламаслигини, бироқ бу чекловларни четлаб ўтишда Қозоғистон ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаслигини таъкидлаган эди.

Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг аъзосидир, бу иттифоқда Россия асосий ўрин эгаллайди. ЕОИИ қоидаларига кўра, иштирокчи мамлакатлар ўртасида товарларнинг эркин ҳаракатланиши таъминланади.

XS
SM
MD
LG