Ссылки доступа

Қозоғистонда хотинини калтаклаган собиқ амалдор қамалди


Дзюдочи ҳокимга қарши жиноий иш собиқ рафиқасининг жамоатчиликка видомурожаатидан кейингина қўзғатилган.

Атирау вилояти Мақат туманининг собиқ ҳокими, дзюдо бўйича чемпион Ринат Ибрагимов собиқ рафиқасининг соғлиғига қасддан зарар етказганликда айбдор топилган.

Атирау вилоят суди матбуот хизмати хабар беришича, у 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жабрланувчи Акмарал Умбеталиеванинг 20 миллион тенге миқдоридаги маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъвоси қисман қаноатлантирилди. Ринат Ибрагимов собиқ рафиқасига 2 млн тенге тўлаб беради.

Қайд этилишича, жазо турини танлашда суд айбланувчининг муқаддам судланмаганлигини ва унга берилган "ижобий тавсифи"ни инобатга олган. Ринат Ибрагимов дзюдо бўйича турли мусобақаларнинг ғолиби, Пекин ва Лондон Олимпиадалари иштирокчисидир.


Дзюдочи ҳокимга қарши жиноий иш собиқ рафиқасининг видомурожаатидан кейин қўзғатилган. Акмарал Умбеталиева жамоатчиликка видеомурожаат йўллаб, эри уни 11 йил давомида мунтазам равишда таҳқирлаб келганидан, оҳирги марта 2023 йил 31 май куни уни шафқатсиз калтаклаганидан, бироқ эрига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаётганидан шикоят қилган.

Ринат Иброҳимовнинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG