Тожикистонлик самбочилар БРИКС ўйинларида учта бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Тожикистон Самбо федерацияси бош котиби Маҳмуд Абдуллоевнинг 18 июнь куни Озоди радиосига маълум қилди.
"Самбо бўйича турнирда Сорбон Латифов 64 кг, Деваштич Убайдий 79 кг, Зафар Олимшоев 88 кг вазнда ушбу халқаро мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди", – деди Абдуллоев.
Россиянинг Қозон шаҳрида 12-23 июн кунлари БРИКС ўйинлари ўтказилмоқда. Бу муқаддам ўзига эътибор тортмаган ҳар йиллик спорт тадбиридир. 2024 йил у билан бир вақтда футбол бўйича Европа чемпионати ҳам бўлиб ўтмоқда. Россия пропагандаси учун эса БРИКС ўйинлари қитъа чемпионатидан муҳимроқ бўлмоқда.
Бу сафарги турнирда 90 дан ортиқ мамлакатдан тўрт ярим мингдан ортиқ спортчи иштирок этиб, 30 га яқин спорт тури бўйича 387 та медаллар шодаси учун кураш олиб бормоқда.
Шу билан бирга иштирокчи спортчиларнинг тўртдан бир қисми фақат икки давлат — халқаро турнирлардан четлатилган Россия ва Беларус ҳиссасига тўғри келмоқда. Айрим ҳолатларда спортчиларга рақибнинг ўзи топилмаяпти: учта тур бўйича чиқишлар етарли миқдорда иштирокчилар йўқлиги учун стартга бир неча кун қолганида бекор қилинган.
Мутахассислар тожикистонлик спортчилардан бокс, дзюдо, кураш, эшкак эшиш каби спорт турларида яхши натижалар кутишмоқда.
Мутахассислар бокс, дзюдо, кураш, эшкак эшиш каби спорт турларидаги тожикистонлик спортчилардан яхши натижалар кутишмоқда.