ИИБ хабарига кўра, “Хайробод” маҳалла фуқаролар йиғини И.М. исмли фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилган. Унинг ўғли A.Я. исмли фуқаро уни АҚШга ишлашга юборишга ваъда бериб, 14,3 минг доллар олиб, аризачининг боласини Жанубий Африкага жўнатган.
Шунингдек, жабрланувчининг ўғли Африкада оғир аҳволда қолган ва A.Я. исмли фуқаро муаммони ҳал қилиш учун яна 6700 доллар сўраганини айтди.
Гумонланувчи пулни олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Май ойи охирида Жо Байден АҚШ-Мексика чегараси орқали мигрантлар оқимини чеклашга қаратилган фармон имзолаган эди. Унга кўра, АҚШ чегарасидан ноқонуний ўтганлар Қўшма Штатларга бошпана сўраб мурожаат қилолмайди. Бу чора чегарада одам ўта кўпайиб кетганда амалда бўлади. Бундай вазиятда иммиграция хизмати ходимлари мигрантларнинг бошпанага оид аризасини қабул қилмай, уларни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлишган.
Ўтган йилнинг 1 октябридан май ойига қадар АҚШнинг жанубий чегарасидан 57 минг 200 нафар ноқонуний мигрант ўтиб, Калифорния штатигача етиб олишга уринган. Уларнинг 2900 нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади. Бу ҳақда Fox News телеканали АҚШ Чегара-божхона хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
Хизмат қайдича, ҳибсга олинганларнинг 27,5 минг нафари хитойлик, 8,9 минг нафари ҳиндистонлик, 7,8 минг нафари туркиялик, 4,4 минг нафари мавитаниялик, 3 мингга яқини вьетнамлик, 5,6 минг нафари эса гвинеяликдир.