Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида фарзандларини ўлдирган аёл 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ҳукм 20 июнь куни жиноят ишлари бўйича Туркистон вилояти туманлараро ихтисослаштирилган судида эълон қилинди.
Судья Даулет Мадалиев судланувчини "Қотиллик" моддаси бўйича айбдор деб топган. Аёлга шунингдек вояга етмаганлар билан ишлаш умрбод тақиқланди.
Аёл сурункали руҳий касалликка чалинганлиги, жиноят содир этилган вақтда у аффект ҳолатида бўлгани айтилмоқда.
Февральда ижарага олинган хонадондан уч ва беш ёшли икки боланинг жасади топилган. Асосий гумонланувчи сифатида уларнинг онаси, 31 ёшли қизилўрдалик аёл Чимкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида қўлга олинган эди.
Уч ёшли қиз ва беш ёшли бола онаси томонидан бўғилиб ўлдирилган. Болалар омбудсменининг сўзларига кўра, у қариндошларига болаларни ўлдиришини айтган. Бунга сабаб оилавий можаро бўлиши мумкин.
Гумонланувчи аёл лицейда мактабгача тайёргарлик йўналишида ишлаган.
Аёл сурункали руҳий касалликка чалинганлиги, жиноят содир этилган вақтда у аффект ҳолатида бўлгани айтилмоқда.