Ссылки доступа

Европа Иттифоқи Россияга қарши 14-санкция пакетини тасдиқлади


Европа Иттифоқи Кенгаши ниҳоят Россияга қарши 14-санкция пакетини маъқуллади, унга Қозоғистон ва Қирғизистон ширкатлари ҳам киритилган.

Бу ҳақда душанба куни эълон қилинган пресс-релизда айтилади. Расмий равишда янги санкциялар рўйхати тез орада эълон қилиниши айтилмоқда.

Европа Иттифоқи, хусусан, 116 жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан чекловлар киритди. Янги пакетнинг асосий бандларидан бири Россиянинг суюлтирилган гази (LNG)га тегишли: унинг Европа портлари орқали транзитига чекловлар жорий этилган.

Аввалроқ бир қатор россиялик тадбиркорлар санкциялар рўйхатига киритилгани хақида хабар қилинган эди.

61 жисмоний шахс ёки ширкатлар Россия ҳарбий-саноат комплексини бевосита қўллаб-қуватлагани учун санкциялар рўйхатига киритилган, шу жумладан, учинчи давлатлар – Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва БАА ширкатлари.

XS
SM
MD
LG