Март ойида Москвадаги «Крокус сити ҳолл»да содир этилган терактдан жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар соғломлаштириш оромгоҳида икки ҳафта дам олади. Бу ҳақда «Газета.uz»га Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Болаларни оромгоҳга жўнатишдан аввал уларга спорт кийимлари, зарур техник жиҳозлар берилди.
Оромгоҳдаги мавсумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Махкамовалар иштирок этди.
Икки ҳафта давомида улар спорт мусобақалари ва маҳорат сабоқларида қатнашади, уларга таниқли спорт усталари сабоқ беради. Бундан ташқари, улар ихтиёрида расм, рақс, театр, мусиқа тўгараклари, компьютер синфи, кутубхона бўлади.
Бундан ташқари, улар Самарқандга ҳам сайёҳат қилади.
Бундан ташқари, улар Самарқандга ҳам сайёҳат қилади.