Ссылки доступа

Қирғизистонда Украинадаги урушга ёлланган фуқаро беш йилга қамалди


Россиянинг Украинага босқинида кўплаб қирғизистонликлар, асосан Россия қамоқларидаги қирғиз маҳбуслар иштирок этмоқда. ОАВда Украинада ҳалок бўлган қирғизистонликлар ҳақида хабарлар мунтазам берилмоқда.

Қирғизистонда Украинадаги урушга ёлланган фуқаро беш йилга қамалди.

Ҳукм 10 май куни Ўш вилояти Аравон туман суди томонидан чиқарилга.
Бу ҳақда Ўш вилоят суди матбуот котиби Озодликка маълум қилди.

Фуқаро ёлланганликда айбдор деб топилган.Ушбу модда оғир ҳисобланади, унга кўра, ёлланганлик жинояти учун мол-мулк мусодара қилинади ҳамда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгиланади.

Суд аниқлик киритишича, фуқаро амнистияга тушганлиги ҳамда тергов изоляторидаги бир сутка икки кун қамоқ ҳисобига ўтиши муносабати билан унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгиланган.

Яқинда Россия Мудофаа вазирлиги билан янги шартнома тузган Асқар Кубаничбек уулу Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда қамалган илк одам ҳисобланади.

30 ёшли жангари Қирғизистонда "ёлланганлик" моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик пробацион назорати шарти билан озод қилинган эди.

Асқар 2023 йил январь ойи ўрталарида қўлга олинган эди ва ёлланма жинояти учун озодликдан маҳрум этилган илк қирғизистонлик бўлган.

Январь ойида яна бир қирғизистонлик “Вагнер” ХҲК сафида Украинадаги урушда қатнашгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Россиянинг Украинага босқинида кўплаб қирғизистонликлар, асосан Россия қамоқларидаги қирғиз маҳбуслар иштирок этмоқда. ОАВда Украинада ҳалок бўлган қирғизистонликлар ҳақида хабарлар мунтазам берилмоқда.

XS
SM
MD
LG