Судда айтилишича, айбланувчи президент Садир Жапаровнинг 2024 йил 31 январдаги фармонига кўра афв этилган. 2023 йил октябрь ойида Норин шаҳар суди Бекназар Боругул ўғлини хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши моддаси бўйича айбдор деб топиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилган.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Норин вилоят суди шаҳар судининг қарорини ўз кучида қолдирган.
Эркак 2020 йилда Россияга ишлаш учун кетган, бироқ орадан бир йил ўтиб у гиёҳванд моддалар билан ушланиб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022 йил охирида қамоқхонада у “Вагнер” сафига қабул қилинган ва Украинага юборилган.