Туркистон вилоятида икки ёшдан беш ёшгача бўлган 34 нафар боғча боласи заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.
Воқеа 25 июнь куни Келес туманидаги "Уалихан" хусусий мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.
Болалар эрталаб нонуштага бўтқа ейишгани айтилмоқда. Тушликка бориб уларнинг мазаси қочган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 3 нафар бола шифохонага ётқизилгани, қолганлари эса даволаниш учун уйга жўнатилганини маълум қилди. Шифохонага ётқизилганлар юқумли касалликлар бўлимида бўлиб, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Болалардан заҳарланиш сабабларини аниқлаш учун намуналар олинди.
Туркистон вилояти санитария-эпидемиология назорати департаменти боғчада оммавий заҳарланиш муносабати билан эпидемиологик тадбирлар ўтказилишини маълум қилди.
Вилоят ИИБ томонидан санитария қоидалари ва гигиена нормативлари бузилганлиги муносабати билан жиноят иши қўзғатилган.
Болалар эрталаб нонуштага бўтқа ейишгани айтилмоқда. Тушликка бориб уларнинг мазаси қочган.