Ссылки доступа

Сенат спикери мухолифатчи Садиқовнинг йўқ қилинишидан "қозоқ ҳукумати манфаатдор бўлганини" рад этди


Шу билан бирга, сенатор Қозоғистон Айдос Содиқовга суиқасд қилишда гумонланаётган шахсни Украинага топширмаслигини айтди.

Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев мухолифатчи Айдос Садиқовни йўқ қилишдан ҳукумат манфаатдор бўлганини рад этди.

"Қозоғистон манфаатдор бўлган, қандайдир давлат идоралари манфаатдор бўлган деган ҳар қандай баёнот - бу ёлғон ва фитнадир," - деди Маулен Ашимбаев.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Бош прокуратураси терговга қўшилган ва Украинадаги ҳамкасблари билан доимий алоқада. Шу билан бирга, сенатор Қозоғистон Айдос Содиқовга суиқасд қилишда гумонланаётган шахсни Украинага топширмаслигини айтди.

"Бу айнан шу вазият билан боғлиқ эмас. Шунчаки биздаги қоидаларга кўра,Қозоғистон ўз фуқароларини бошқа давлатларга топширмайди" - деди Маулен Ашимбаев.

Қозоғистонлик мухолифатчи, “Бәсе” ахборот канали раҳбари Айдос Садиқовга суиқасд уюштирганликда айбланаётганлардан бири Қозоғистонда таслим бўлган эди.

Прокуратурга баёнотида айтилишича, Олтой Жаканбоевнинг ўзи Қозоғистон ички ишлар органларига мурожаат қилган. У сўроқ қилинган ва ҳибсга олинган.

Иккинчи гумонланувчи Мейрам Каратаев ҳамон қидирувда.

Айдос Садиқовга суиқасд 18 июнь куни эрталаб уюштирилган. Номаълум шахс Садиқов машинада ўтирган пайтда уни ўққа тутган. Мухолифатчи касалхонага олиб кетилган, автомобилда унинг ёнида ўтирган хотини эса жабрланмаган. Садиқовнинг ҳолати барқарор оғир эканлиги айтилмоқда.

Журналистнинг рафиқаси суиқасдни уюштирганликда Қозоғистон ҳукуматини, ҳусусан президент Қосим-Жўмарт Тўқаевни айблаган.

Айдос Садиқов Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ашаддий танқидчиларидан бири бўлиб ҳисобланади. Хусусан, у Тоқаевни россияпарастликда айблаб келади.

Эр-хотин Садиқовлар Қозоғистонда Наталья Садиқовага нисбатан жиноят иши очилганидан кейин 2014 йилда Ақтўбедан Киевга кўчиб ўтишган.

Айдос Садиқов ҳам ватанида, ўз иддаосига кўра, сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиб келинган. Улар Украинада қочқин мақомини олишган.

“Бәсе” youtube-каналини юритиб келган Айдос ва Наталья Садиқовалар ўтган йилнинг кузида низо қўзғатганлик айблови билан Қозоғистон расмийлари томонидан қидирувга берилган эдилар.

XS
SM
MD
LG