Маҳаллий ОАВ ёзишича, Олмаотада қирғизистонлик ёш қиз 7-қават деразасидан қулаган.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 яшар аёлнинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. ТИВ маълум қилишича, воқеа 26 июнь куни эрталаб содир бўлган.
Қариндошларникига келган ёш аёл 7-қават деразасидан қулаган.
Ҳозирда унинг жасадини Қирғизистонга жўнатиш устида иш олиб борилмоқда, дейди ТИВ ахборот хизмати.