Ссылки доступа

Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди


Ўзбекистонда ўтказиладиган оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди. Бу ҳақда 2024 йил 29 июндан кучга кирган Вазирлар маҳкамасининг қарорида белгилаб қўйилган.

Бу ҳақда “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, Миллий гврадия ва ИИВ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгинаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиради.

Ҳукуматнинг ушбу қарори билан Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киртилади.

Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Июнь ойи бошида Тошкентда «текинга нарса тарқатиш» акциялари сабабли транспорт ҳаракатида 10 балли тирбандлик ва боғларда одамларнинг тўпланиб қолиши кузатилганди. «Ашхобод» кўнгилочар боғида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан иборат 40 мингга яқин одам тўпланган.

Ҳолатлар ортидан кўнгилочар боғи директори, унинг ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғи оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткага қамалган.

XS
SM
MD
LG