Олдинроқ улар сел келиши оқибатида бедарак йўқолган, деб ҳисобланган.
Ташқи ишлар вазирлигига кўра, ҳозирда расмийлар фавқулодда тартибда ҳужжатларни расмийлаштириб, керакли жараёнларни олиб бормоқда. Қозоғистонлик дипломатлар ҳалок бўлганларнинг яқинларига барча зарурий ёрдамни кўрсатмоқда, дейилади ушбу муассаса тарқатган ахборотда. Олдинроқ лойқа уюмлари орасидан Қозоғистондан бўлган икки нафар боланинг жасади топилгани хабар берилган эди. «Яқин вақтларда Қозоғистон ФВВ борти билан барча 4 нафар ҳалок бўлган болаларнинг жасадлари ватанга етказилади, – дейилади Қозоғистон ТИВ хабарида.
28 июнь куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида сел тошқини оқибатида ҳаммаси бўлиб саккиз киши ҳалок бўлган. Уларнинг олти нафари 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардир. Новқат туманида фавқулодда вазият режими эълон қилинди.