Ссылки доступа

Қирғизистонда Ўш — Боткен — Раззаков автойўли вақтинча ёпилди


30 июнь кечаси Ўш — Боткен —Раззаков автойўлининг 65-километрида Найман кўприги қулаб тушди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар қилди.  

Ушбу маълумотга кўра, кўприк сел оқими оқибатида шикастланган. Ҳозирги вақтда тиклаш ишлари олиб борилмоқда. ФВВ фуқароларни Ўш-Боткен-Раззаков трассаси бўйлаб юришдан тийилишга чақирмоқда. Ўзгаришлар тўғрисида қўшимча маълумотлар тақдим этилиши билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни ҚР Ўш вилоятининг Новқат туманида одамларнинг ўлимига сабаб бўлган сел тошқини юз берди. Кучли ёмғир ёғиши ортидан пайдо бўлган сел оқими ўнлаб ҳовлиларни вайрон қилди, кўприклар, йўллар ва электр узатиш линияларига шикаст етказди.

Ҳудудда фавқулодда вазият эълон қилинди. Ҳозирги вақтда тўққиз кишининг қурбон бўлгани расман хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG