Ссылки доступа

Қирғизистонда машҳур оқин уч йилга қамалди


2021 йилдан бери Асқат Жетиген ўз чиқишларида амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келади.

Қирғизистонлик машҳур оқин Асқат Жетиген уч йилга қамалди. Бишкекнинг Свердловск туман суди уни ҳокимиятни эгаллаб олишга чақириқларда айбдор деб топди. Иккинчи, оммавий тартибсизликларни қўзғаш айблови бўйича у оқланган.

Оқиннинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда.

"Мен ижтимоий тармоқларда одобсизлик қилдим, тўғри. Бунинг учун халқдан кечирим сўрайман. Аммо бу одобсиз сўзлар Жиноят кодекси билан эмас, Маъмурий кодекс доирасида жазоланиши керак, яъни жарима билан" - деди сўнгги сўзида Жетиген.

Асқат Жетиген қомузчи, оқин ва бастакор сифатида танилган. 2021 йилдан бери Жетиген ўз чиқишларида амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келади. Хусусан, мунтазам видеомурожаатларида у қимор ўйинларини қонунийлаштириш, давлат байроғини ўзгартириш, фаолларни қамоққа олиниши ва маданият соҳасидаги ислоҳотлар борасидаги ўз эътирозларини куйга солиб билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG