Ссылки доступа

Африкадан мерос келишига умид қилган ўзбекистонлик уйини сотиб юборди


Ўзбекистон фуқароси Нигерия давлатидан келадиган меросга умид қилиб, ўзи яшаб турган уйни 90 минг долларга сотган ва пулни мерос ваъда қилган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази ходими Ҳамроқулов Умиджон маълумот берди.

Маълум бўлишича, фуқарога «сенга мерос қолди» деган хат (электрон) келган ва фирибгар ушбу маблағни Ўзбекистонга юбориш учун маълум маблағ ўтказиши кераклигини айтган.

Жабрланувчи 90 минг долларнинг ҳавога учганидан хулоса қилмай, яна пул ўтказмоқчи бўлиб юрган. Сабаби, у ҳамон пулни ўтказиб берган одамдан жавоб келиши кутиб юрибди.

«Унга телефон қилган. Яъни, «мен камазчиман. Сенга қандайдир ҳужжатлар бериб юбориляпти. Мен шу ердаман. Менга 10 минг доллар ўтказ, мен чегарадан ўтиб олай» ёки «мана бу хизматга пул тўлаш керак экан» дея майдалаб майдалаб 90 минг (доллар) пулни ундириб олган», дейди Киберхавфсизлик маркази ходими.

«Содда бўлманг, огоҳ бўлинг! Сизга катта пул бор ёки ютуқ ютиб олдингиз, деб айтишса, ишониб кетаверманг», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабарида.

XS
SM
MD
LG