Ссылки доступа

Асли тожикистонлик Россия терма жамоаси мураббийи терроризмда гумонланмоқда


Маҳаллий ОАВ хабар беришича, у террорчилик амалиёти учун одамларни ёллашда гумон қилинмоқда. Ушбу модда бўйича у 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Москвада асли тожикистонлик Россия терма жамоаси мураббийи терроризмга алоқадорликда гумонланмоқда

Москвада эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоаси мураббийи Алишер Исматзода террорчилик фаолиятига кўмаклашишда гумонланиб қўлга олинди.

Мураббийга қўйилган айбловлар моҳияти ҳозирча очиқланмаган. Россия кураш федерацияси унинг ҳибсга олинганини тасдиқлаб, бу ташкилотни "ларзага келтирганини" қўшимча қилди.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, у террорчилик амалиёти учун одамларни ёллашда гумон қилинмоқда. Ушбу модда бўйича у 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Алишер Исматзода 32 ёшда, Душанбеда туғилган. 2015 йилда Россия жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган, эркин кураш бўйича Россия спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича спорт устасига номзод. У эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоаси мураббийи ҳисобланади.

Алишер Исматзода шунингдек Москвадаги 1-сонли олимпия захиралари ўрта махсус билим юртида мураббий бўлиб ишлайди. Бунгача у Россия аёллар ўсмирлар терма жамоаси, шунингдек, Москва эркаклар ўсмирлар терма жамоасига мураббийлик қилган.

Тожикистон ҳукумати Алишер Исматзод ҳибсга олинишига ҳозирча изоҳ бермаган.

XS
SM
MD
LG