Ссылки доступа

Қирғизистон хавфсизлик хизмати олим Жоомарт Қорабоевни сўроқ қилмоқда 


Аввалроқ Қорабоев ФА ишидан норозилигини очиқ билдирган ва "қатор ишлар бўйича ҳуқуқий экспертизаларда иштирок этишдан бош тортган." Унинг айтишича, ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбур" бўлмоқда.

Қирғизистон Фанлар академиясининг собиқ ходими Жоомарт Карабаевни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроқ қилиш учун олиб кетишди. Бу ҳақда 2 июль куни "Қилим Шами" инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.

Ҳуқуқбонларнинг таъкидлашича, терговга чақириш сабаби ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ Қорабоев ФА ишидан норозилигини очиқ билдирган ва "қатор ишлар бўйича ҳуқуқий экспертизаларда иштирок этишдан бош тортган." Унинг айтишича, ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбур" бўлмоқда.

Қорабоев ушбу иддаони Олжобай Шокир иши бўйича суд жараёнида ҳам айтган.

Қорабоев шунингдек аввалроқ жиноят ишлари бўйича экспертизаларни тегишли сертификатларсиз ходимлар бераётганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқларда амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келган.

МХДҚ Қорабоевни сўроқ қилиш бўйича ҳозирча маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG