Ссылки доступа

Қирғизистонлик олим Жоомарт Қорабоев оммавий тартибсизликларга даъватда айбланмоқда


Аввалроқ Қорабоев ФА фаолиятидан норозилигини очиқ билдирган ва "қатор ишлар бўйича ҳуқуқий экспертизаларда иштирок этишдан бош тортган." Унинг айтишича, ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбурланмоқда".

Қирғизистон Фанлар академиясининг собиқ ходими Жоомарт Карабаев оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилишда айбланмоқда. Бу ҳақида ҳуқуқбон Гулшаир Абдирасулова олимнинг адвокатига таяниб хабар бермоқда.

Ҳуқуқбоннинг маълум қилишича, ҳозирда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг изоляторида сақланмоқда.

Аввалроқ у МХДҚга сўроқ қилиш учун олиб кетилган эди. Бу ҳақда 2 июль куни "Қилим Шами" инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.

Аввалроқ Қорабоев ФА фаолиятидан норозилигини очиқ билдирган ва "қатор ишлар бўйича ҳуқуқий экспертизаларда иштирок этишдан бош тортган." Унинг айтишича, ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбурланмоқда".

Қорабоев ушбу иддаони Олжобай Шокир иши бўйича суд жараёнида ҳам айтган.

Қорабоев шунингдек аввалроқ жиноят ишлари бўйича экспертизаларни тегишли сертификатларсиз ходимлар бераётганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқларда амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келган.

XS
SM
MD
LG