Қирғизистон Олий суди фаол Зарина Тўроқуловага нисбатан қўлланган пробация назоратини қамоқ жазосига алмаштириш ҳақидаги Бишкек шаҳар суди қарорини кучда қолдирди.
Бу ҳақда фаолнинг адвокати Акмат Алагушев Озодлик радиосининг қирғиз хизматига маълум қилди.
Апрель ойида Бишкек шаҳар суди прокуратура эътирозини маъқуллаб Тўроқуловага тайинланган синов муддатини бекор қилиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирган эди.
Зарина Тўроқулова 2023 йил сентябрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Facebook ижтимоий тармоғидаги изоҳлари учун ҳибсга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, у "оммавий тартибсизликлар" моддасига тушадиган провокацион материалларни тизимли равишда чоп этиб келган. Ўз навбатида, фаол ўз саҳифасида иккита мақолани бўлишганини, унга нисбатан қўзғатилган ишни “душманлари томонидан уюштирилган сиёсий буюртма” деб ҳисоблашини айтган.
Аввалроқ Бишкек суди уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.