БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 4 июль куни Тожикистон пойтахтига етиб келди. Аэропортда уни бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ҳаким Холиқзода кутиб олди.
"Ховар" давлат ахборот агентлиги Антониу Гутерриш президент Эмомали Раҳмон билан учрашишини маълум қилди. БМТ бош котибининг Тожикистонга ташрифи тафсилотлари маълум эмас.
БМТ бош котибининг Марказий Осиёга сафари 29 июнь куни бошланди. Антониу Гутерриш аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда бўлган. У Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг Остона шаҳридаги саммитида иштирок этди.
БМТ раҳбари Антониу Гутерриш охирги марта Марказий Осиё давлатларида 2017 йилда бўлган.
Антониу Гутерриш президент Эмомали Раҳмон билан учрашади.