Ссылки доступа

500 дан ортиқ меҳнат муҳожири Хабаровск ўлкасидан депортация қилинди


Бутун Россияда муҳожирларга қарши рейдлар давом этмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, рейдлар нишони асосан Тожикистондан келган муҳожирлар бўлмоқда. Рейдлар атайлаб ўта қўпол ва одамни таҳқирловчи тарзда ўтказилмоқда. 

Хабаровск ўлкаси суд приставлари йил бошидан 512 дан ортиқ меҳнат муҳожирини Россиядан депортация қилган. Улар Россия ҳудудида ноқонуний равишда истиқомат қилганлиги айтилмоқда.

Депортация қилинган бу муҳожирларга Россияга қайта кириш беш йилга тақиқланди.

2 июль куни Омск вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам "Нелегал -2024" амалиётининг биринчи босқичи натижалари ҳақида хабар беришди. Миграция соҳасида 300 га яқин қонунбузарликлар аниқлангани айтилмоқда. Судлар 18 нафар хорижликларни Россиядан депортация қилган, 36 нафарига Россияга кириш тақиқланган.

Бутун Россияда қарши рейдлар давом этмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, рейдлар нишони асосан Тожикистондан келган муҳожирлар бўлмоқда. Рейдлар атайлаб ўта қўпол ва одамни таҳқирловчи тарзда ўтказилмоқда.

Март ойида тожикистонликлар Москва яқинидаги «Крокус сити холл»да теракт содир этишда айбланаётгани фонида Россияда мигрантларга қарши чоралар, хусусан, виза режимини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик учун депортация қилиш ҳамда патентлар бўйича чекловлар муҳокамаси авж олган.
Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган марказий осиёлик муҳожирлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда. Аксил-муҳожир кайфиятлар кундан кунга кучайиб бораётган рус жамиятида муҳожирларнинг ҳолати беқарорлигича бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG