4 июль куни кечқурун Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин давлат ташрифи билан Тожикистонга келди.
"Ховар" агентлиги хабар беришича, Хитой раҳбарининг Тожикистонга ташрифи 6 июлга қадар давом этади.
"Ташриф чоғида тор ва кенг доирадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, ХХР раиси бошқа расмий тадбирларда иштирок этади," - дейилади хабарда.
Си Сзинпин Тожикистон ҳукумати ва парламентининг янги биноларининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. Иккала объект ҳам Хитой маблағлари ҳисобидан қурилган. Расмий маълумотларга кўра, Пекин бунинг учун 230 миллион доллар ажратган.
Хитой Тожикистондаги энг йирик инвестори ҳисобланади. Тожикистон расмийлари маълум қилишича, 21 июнь куни Душанбеда бўлиб ўтган форумда хитойлик инвесторлар 500 миллион доллардан ортиқ маблағ киритишга ваъда берган.
Ваъда қилинган инвестициялар Хўжанд шаҳрида темир рудасини қайта ишлаш заводини қуришга, пойтахтнинг асосий стадионларидан бирини янгилашга ва маҳаллий такси хизматлари учун Хитой электромобилларини сотиб олишга ажратилади.
Айни дамда Тожикистоннинг Хитойга қарзлари бўйича тўловлар ҳам жадал кўпайиб бормоқда.
Тожикистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Душанбенинг Ҳитойнинг Эксимбанк олдидаги мажбуриятлари битта кредитор олдидаги мажбуриятлар орасида энг каттасидир. Эксимбанкнинг қатор кредитлари бўйича имтиёзли давр 2025 йилда тугайди.
Хитой раҳбарининг Тожикистонга ташрифи 6 июлга қадар давом этади.