Қозоғистон Боку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар учун яна бир бор майдон тақдим этишга тайёр.
Бу ҳақида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 6 июль куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида маълум қилди.
Туркий давлатлар раҳбарларининг учрашуви Тоғли Қорабоғнинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтди, Озарбайжон бу шаҳарча устидан 2020 йилда ўз назоратини тиклаган.
Тоқаев Боку ва Ереван “ўзаро суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилишга асосланган тинчлик шартномасини тузиш” ниятида эканлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва воситачилик миссиясини ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокараларининг биринчи раунди Олмаотада ўтказилган эди.
Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги муносабатлар Тоғли Қорабоғ атрофидаги зиддият туфайли замонавий дунёдаги энг муросасиз муносабатлар ўлароқ кўрилади.
Халқаро ҳамжамият томонидан Озарбайжон ҳудуди деб тан олиниб келинган Тоғли Қорабоғнинг катта қисми 30 йилдан кўпроқ вақт мобайнида тан олинмаган республика расмийларининг назорати остида бўлиб келган. Боку бу ҳудуднинг бир қисми устидан назоратни 2020 йил кузидаги уруш натижасида қайтариб олишга муваффақ бўлган эди.
Ўтган йилнинг 19 сентябрида Озарбайжон янги ҳужумни бошлаган ва эртасигаёқ арман бўлинмалари феълан мағлуб бўлганларини тан олишган. Минтақада яшовчи арман миллатига мансуб аҳолининг аксарияти – 100 мингдан зиёд киши Озарбайжон расмийларининг муҳтамал қатағонидан қўрқиб, Арманистонга кетишган, охир-оқибат Тоғли Қорабоғнинг бутун ҳудуди Озарбайжон назорати остига ўтган.
Қозоғистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида воситачи бўлишга тайёр

Озарбайжон билан Арманистон ўртасидаги муносабатлар Тоғли Қорабоғ атрофидаги зиддият туфайли замонавий дунёдаги энг муросасиз муносабатлар ўлароқ кўрилади.