Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида маҳаллий кенгаш депутати оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни босиб олишга даъват қилишда гумонланиб қўлга олинди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, депутат "Ата-Журт Қирғизистон" фракциясининг аъзосидир.
У Facebook ижтимоий тармоғида "нохолис ва фитна чиқарувчи материаллар, шу жумладан оммавий тартибсизликларга чақирув ва ҳокимиятни куч билан босиб олишга чақириқлар"ни мунтазам эълон қилиб келган.
Аввалроқ, МХДҚ мамлакатда вазиятни беқарорлаштиришни режалаштирган беш фуқарони қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.
Уланинг яшаш манзилида қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, рациялар, бронежилетлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар формаси, дронлар ва экстремистик турдаги адабиётлар топилган.
У Facebook ижтимоий тармоғида "нохолис ва фитна чиқарувчи материаллар, шу жумладан оммавий тартибсизликларга чақирув ва ҳокимиятни куч билан босиб олишга чақириқлар"ни мунтазам эълон қилиб келган.