Қозоғистоннинг Жамбул вилояти, Сарису туманининг маъмурий маркази - Жанатас шаҳрида кучли ёмғирдан сўнг ўнлаб ҳовлиларни ва юзлаб хонадонларни сув босди.
"7 июль куни Сарисув туманида кучли ёмғирлар туфайли ёнбағир сувлари ҳосил бўлган, Жанатас шаҳрининг 13 та кўчасида жами 47 та уй, 1 та ижтимоий объект ва 400 та ҳовли ҳудуди сув остида қолган," - дейилади ФВБ матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, туман аҳамиятига эга бўлган Жанатас - Саудакент автомобиль йўлини ҳам сув босган, бироқ кейинчалик йўлда ҳаракат аллақачон тикланган.
Ҳозирги вақтда сув сатҳи пасайган. Зарар кўламини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 128 та ҳовли ҳудуди ва 47 та уйдан 18 600 куб метр сув тортиб олинган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ишларига 300 га яқин киши, ўнлаб техника ва дронлар жалб этилган.
Ҳозирги вақтда сув сатҳи пасайган. Зарар кўламини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган.