Оқтўбада неонацист шиорларини айтиб, ёш болалар юзига қалампир баллончасини сепган ўсмирни қўлга олинди. Бу ҳақда Оқтўба вилояти полицияси маълум қилди.
Ўтган ҳафта тармоқларда тарқалган видеода рус миллатига мансуб ўсмир "хеч кимни қораламасликни сўраймиз, бир-тўрт-саккиз-саккиз," деб икки қозоқ боланинг юзига қалампир баллончасидан сепгани акс этилган.
"1488" неонацист ва рус миллатчилари доирасида кенг тарқалган саломлашиш тури ва шиордир.
Оқтўба вилояти полицияси безорилик моддаси бўйича текширув бошланганини маълум қилди. Гумондор ўсмир Россияга кетмоқчи бўлаётганда чегарада ушланган.
Айтилишича, асли қозоғистонлик бу йигит ҳозирда Россиянинг Саратов вилоятида онаси билан яшайди. Қозоғистонга у таътилда отасини кўргани келган.
Айтилишича, асли қозоғистонлик бу йигит ҳозирда Россиянинг Саратов вилоятида онаси билан яшайди. Қозоғистонга у таътилда отасини кўргани келган.