Ссылки доступа

Тошкентда йигит аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди (видео)


Тошкент шаҳар Бектемир туманида йигит аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 27 ёшли судланувчи 26 ёшли шаърий никоҳидаги аёлининг собиқ турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги зиддиятли ҳолатларга барҳам бермоқчи бўлган. Шу мақсадда Бектемир туманидаги "Compass" савдо мажмуаси олдида учрашган.

Бироқ юзага келган можаро натижасида судланувчи жабрланувчига 24 марта ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган. Тез ёрдам ходимларининг ҳаракатига қарамасдан, йигит воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши кўриб чиқилди.

Эркак суд ҳукми билан 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

XS
SM
MD
LG